<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар билан “Ҳарбий-спорт ўйинлари” ўтказилди
Sept. 23, 2024

       Ички ишлар органларига хизматига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчилари ўртасида  ИИВ Ўқув-дала марказида Малака ошириш институти Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчилари томонидан “1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлари кунига бағишланиб, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Ҳарбий-спорт ўйинлари” ташкиллаштирилди.

        Мусобақада 3 шарт бўйича Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тингловчиларидан ташкил топган 4 жамоа ўзаро беллашдилар.

      40 метр масофада ҳарбий-спорт эстафетаси бўйича 1 ўринни 5,07 дақиқа билан “Шижоат” жамоаси, 2 ўринни 5,45 дақиқа билан “Лочин” жамоаси ва 3 ўринни 5,56 дақиқа билан “Жасорат” жамоаси эгаллади.

      Арқон тортиш мусобақасида 1 ўринни “Лочин” жамоаси, 2 ўринни “Шунқор” жамоаси ва  3 ўринни “Шижоат” жамоаси қўлга киритдилар.

       Бир қўлда 1 дақиқа давомида 24 кг тошни 74 маротаба кўтарган “Лочин” жамоаси 1 ўринга, 54 маротаба тошни кўтарган “Шижоат” жамоаси 2 ўринга ва  53 маротаба тош кўтарган “Жасорат” жамоаси  3 ўринга муносиб топилди. 

       Мусобақа якунига кўра 3 та шарт бўйича умум жамоа ҳисобида “Лочинлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгалладилар.

      Мусобақа ғолиб ва совриндорлари институт раҳбарияти томонидан тантанали равишда тақдирландилар.

 

Касбий тайёргарлик факультети

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли