Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Институтда ва бошқа соҳаларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан кафедра бошлиғи, полковник М.И.Суванкулов ҳамда шу кафедра ўқитувчиси подполковник Б.К.Мусурмановлар вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуддаги манзил колонияси доимий шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2024 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳиятини етказдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати