Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти куни кеча “ИCТWЕЕК УЗБЕКИСТАН – 2024” АКТ ҳафталиги доирасида CAEx мажмуасига ташриф буюришди. Мажмуада Ахборот технологиялари соҳасидаги сўнги янгиликлар, ҳозирда ёшларга берилаётган имкониятлар ҳамда таълим соҳасидаги ўзгаришлар билан яқиндан танишдилар.
Шу куни Институт ҳамда “SHKOLA 21” Нодавлат таълим муассасаси ўртасида “Ички ишлар ходимларини ИТ соҳасига йўналтириш, билим ва кўникмаларини такомиллаштириш бўйича ўзаро келишув ва ҳамкорлик фаолияти тўғрисида”ги Меморандум имзоланди.
Матбуот хизмати