<

Янгилик ҳақида батафсил

Илмий кенгашда ўқув-услубий мажмуалар муҳокама этилди
Sept. 19, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни институт бошлиғи, Илмий кенгаши раиси т.ф.н., доцент, полковник  Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.

      Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича илмий тадқиқот олиб бориш истагида бўлган ходимларнинг мавзулари, профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар муҳокама  этилди.

     Институт Ахборот-ресурс маркази ва бош юрисконсульти томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширган ишлари ва келгусидаги истиқболи режалари кўриб чиқилди.

    Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати