<

Янгилик ҳақида батафсил

“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари, ваколатлари ҳамда ҳудудларда ишларни тўғри ташкил этилиши”
Sept. 17, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник З.М.Алиева, Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга “Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари, ваколатлари ҳамда ҳудудларда ишларни тўғри ташкил этилиши” номли мавзусини кенгроқ ва тўлиқроқ ёритиб бериш мақсадида  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши (ЛДП) депутати, Мирзо Улуғбек тумани, «Катта қорасув» м.ф.й раиси Джаббарова Наима Гаппаровна билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 март кунидаги «Маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини ва ҳамкорлигини самарали таъминлаш ҳамда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларини маҳаллаларда тегишли еттиклик аъзолари билан тўғри ташкиллаштириш,  “Маҳалла еттилиги”нинг асосий вазифалари, аҳолини учта дафтарга (темир, аёллар, ёшлар) киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилиниши, бандлик, тадбиркорлик ва касаначилик жамғармаларидан ушбу дафтарларга киритилганларга бериладиган ёрдам маблағларни тақсимлаш ҳар бир маҳалланинг ўз ихтиёрига берилиши ва шунга ўхшаш бошқа вазифалари юзасидан кенгроқ маълумот бердилар.

     Машғулот депутат Н.Г.Джаббарова ва подполковник З.М.Алиева тингловчиларга «Маҳалла еттилиги» фаолиятини тўлиқ ёритишда «Маҳалла еттилиги» фуқаролар йиғини раисининг вазифалари бўйича услубий қўлланма ва «Маҳалла еттилиги фаолиятини самаралаи ташкил этиш» бўйича методик қўлланмалари асосида мастер класс шаклида  ўтказилди.

Институт Матбуот хизмати