Институтнинг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда, Вазирлик масъул ходимлари, Институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, жамоатчилик вакиллари, ички ишлар органлари фахрийлари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Вазирлик Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари, полковник Умидбек Нуруллаев, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзланган мақсадларга эришишда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида замонавий билим сирларини эгаллаган, теран фикрлайдиган ва янгича дунёқараш соҳиби бўлган ходимларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўқув дастурлари талабларини тўлиқ ўзлаштириган, якуний синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган 222 нафар тингловчиларга дипломлар тантанали равишда топширилиб, уларга “кичик сержант” махсус унвони берилди.
Касбий билим, назарий ва амалий кўникмаларини янада оширишга интилиб келган бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Матбуот хизмати