<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар ғолиб бўлдилар
Jan. 29, 2024

         Тошкент шаҳар Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан тасдиқланган низомига асосан куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод туманида эркаклар ва аёллар ўртасида самбо кураши бўйича Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва таълим муассасаларидан 150 га яқин спортчилар қатнашдилар.

          Ушбу мусобақага ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида таълим олаётган спорт тўгараги аъзоларидан 12 нафар тингловчилар иштирок этиб, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларни қўлга киритдилар.

         11 нафар мусобақа ғолиб ва совриндори бўлган тингловчиларимиз Тошкент шаҳрида февраль ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар. Улар институтимиз шаънини ҳимоя қиладилар.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати