<

Янгилик ҳақида батафсил

Долзарб мавзуда давра суҳбати
Sept. 10, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича “подполковник” махсус унвонини олиш учун навбатдаги махсус малака ошириш курси, ҳамда сафдор ва сержант ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлов ўқув курслари тингловчилари билан “Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

      Унда институт  ходимлари ва тиббиёт хизмати мутахссислари иштирок эди.  Тиббиёт хизмати шифокор- эпидемиологи, лейтенант Гулноза Раҳимова томонидан Mpox (маймун чечаги) вируси сўнг­ги­ ойларда Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражда ошганлиги,  маймун чечагининг дастлабки белгиларига иситма, бош оғриғи ва мушак оғриғи, шишган лимфа тугунлари, титроқ ва озғинлик кириши, касал бўлганларда кўпинча юзда бошланиб, кейин тананинг бошқа қисмларига, жумладан қўллар ва оёқлар тарқаладиган тошма пайдо бўлиши, маймун чечаги ҳайвонларнинг чақиши, ифлосланган буюмлар ёки касал одам билан яқин алоқа қилиш орқали юқиши мумкинлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. 

      Бу касалликнинг Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун қатъий чоралар кўрилаётганини эслатиб, тингловчилардан ҳар қандай ҳолатда шифокорларга ишонч билдиришни ва соғлиғига жиддий муносабатда бўлишни сўради.

   Мутахассиснинг таъкидлашича, касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темирйўл ва автомобил йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилган.

       Давра суҳбати давомида тингловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати