Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар базасида Касбий тайёргарлик факультети “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Махсус воситаларни турлари ва тактик-техник тавсифи. Махсус воситаларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари ва улардан фойдаланиш вақтида хавфсизлик чоралари” мавзусида Махсус оперaцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси ўқув маркази катта инструктор ўқитувчиси, подолковник Ж.Н. Жўраев томонидан амалий ва кўргазмали машғулот ўтказилди.
Шунингдек, “Портловчи модда ва қурилмаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича ҳамда портловчи мослама, моддалар ёки шубҳали буюмлар аниқланганда ИИО ходимларининг бирламчи ҳаракатлари” мавзусида ИИВ МОМБ Тошкент вилоят бўйича махсус гуруҳ командири, подполковник Р.И.Муратов, катта мутахассис майор Х.Т.Уринбов ва мутахассис кинолог, катта сержант А.Б.Турғунбоевлар томонидан ҳам амалий ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Амалий ва кўргазмали машғулотнинг мақсади тингловчиларнинг келгусида хизмат вазифаларини бажариш вақтида портловчи мослама, моддалар ёки шубҳали буюмлар аниқланганда бирламчи ҳаракатлари бўйича тушунтириш, ҳамда ностандарт вазиятларда юксак маҳоратни кўрсата олиш, ИИО томонидан қўлланиладиган барча махсус воситалардан фойдаланишда керак бўлган назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати