Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилар билан кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган Тошкент вилояти ИИББ 4-МММ ТВБСО ММИБ ўринбосари, майор Фаррух Жумаев ва ТВБСО ишғол қилиш гуруҳининг ходими, кичик сержант М. Умаров билан биргаликда “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Экстремал вазиятларда совуқ қурол билан ҳужум қилганда ҳимояланиш ва қуролсизлантириш” усуллари мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда амалиёт ходимлари томонидан мавзуга оид ҳолатлар бўйича амалий машқлар орқали кўрсатиб берилди, ҳамда тингловчиларда юзага келадиган турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилди.
Давра суҳбати чоғида экстремал вазиятларда совуқ қурол билан ҳужум қилганда ҳимояланиш ва қуролсизлантириш тўғрисида тушунтиришлар шунингдек тингловчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати