Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “подполковник” махсус унвонини олиш учун навбатдаги махсус малака ошириш курси, ҳамда сафдор ва сержант ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлов бўйича навбатдаги ўқув курслари бошланди.
Ўқув курсларининг дастлабки кунида тингловчилар билан йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада тингловчиларга ўқув жараёнидаги асосий вазифалари, бурч ва мажбуриятлари, Институт ҳудудида мавжуд тартиб-интизом, юриш-туриш, формали кийим-бош кийиш тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига доимий равишда риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати