<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди
Sept. 3, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасида  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

       Спорт тадбирида тингловчилар 4 та жамоа таркибида иштирок этдилар.

    Мусобақа якунига кўра “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Қалқонлар” жамоаси 1-ўринни, “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти” ва “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Бургутлар” жамоаси 2-ўринни ҳамда “Йўл-патруль хизмати” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Лочинлар” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

      Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирландилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати