Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги байрами муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида Ҳарбий-спорт ўйинлари” эстафетаси ўтказилди.
“Ҳарбий-спорт ўйинлари” мусобақасида 3 шарт; 40 метр масофада ҳарбий-спорт эстафетаси, бир қўлда 1 дақиқа давомида 24 кг тошни кўтариш ва арқон тортиш бўйича жамоалар ўзаро беллашдилар.
Мусобақа якунида умумий натижаларга кўра “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Қалқонлар” жамоаси 1-ўринни, “Патруль-пост хизмати фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Посбонлар” жамоаси 2-ўринни ҳамда “Йўл-патруль хизмати” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Лочинлар” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Тош кўтариш спорт тури бўйича (24 кг якка тартибда) 1 – ўрин “Қалқон” жамоаси аъзоси А.Х.Мамировга, 2 – ўрин “Қалқон” жамоаси аъзоси Б.Б.Қўзиев ва 3 – ўрин “Лочинлар” жамоаси аъзоси А.А.Турдиматовларга насиб қилди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати