<

Янгилик ҳақида батафсил

Энг муносиблар тақдирланди
Aug. 31, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирни Институт бошлиғи, т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов очиб, Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Бу йилги мустақиллик шодиёналари ”Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида жойларда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари етакчи ўринда турадиган ижтимоий давлат ва халқпарвар жамият қуриш йўлида амалга оширилаётган тарихий ишлар, маърифий учрашув ва суҳбатлар, «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилаётганлигини таъкидлади.

      Шундан сўнг, ўз хизмат бурчига масъулият билан ёндошиб, жанговар ва касбий тайёргарлик машғулотларида сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва тингловчиларга байрам муносабати билан Ички ишлар вазири ва Институт бошлиғи томонидан рағбатлантирилган мукофотлар топширилди.

    Мукофот ва рағбатлантиришлардан илҳомланган ходимлар, келгусида ўз олдига улкан мақсмадлар қўйдилар. 

 

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти

Матбуот хизмати