<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги битирув
Aug. 31, 2024

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича малака ошириш ўқув курси  Майор” махсус унвон олиш учун махсус малака ошириш ўқув курси тингловчиларининг битирув маросими бўлиб ўтди.

        Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчилар иштирок этдилар.

       Институт бошлиғи, т.ф.н., доцент полковник Олимжон Ахмедов Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Байрам арафасини ўқув курсини якунлаётган тингловчиларнинг келажакдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

        Шундан сўнг ушбу ўқув курсларининг якунига кўра имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.

 

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти

Матбуот хизмати