Жорий йилнинг 26-29 август кунлари Тошкент шаҳар “МХСК” спорт мажмуасида спортнинг “Аралаш жанг санъатлари” (ММА) тури бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Унда 13 та жамоадан 300 га яқин спортчилар қатнашди.
Мазкур мусобақада ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетининг 8 гуруҳ тингловчиси сафдор Ш.Ф.Зиёдов иштирок этди. У 70 кг вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди ва турнирнинг “Энг яхши жангчиси” номинaциясига эга бўлди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати