<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар ўртасида кўрик танлов ўтказилди
Aug. 29, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳридаги базасида Касбий тайёргарлик факультетида таълим олаётган махсус касбий тайёргарлик ўқув курслари тингловчилари ўртасида “деворий газета” кўрик танлови бўлиб ўтди. 

     Кўрик танловда “Йўл-патруль фаолияти”, “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Жазони ижро этиш фаолияти” ва “Махсус оперaцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таълим олаётган тингловчилардан иборат жамоалар ўзаро беллашдилар.

     Деворий газеталарнинг турли рукнларда акс эттирилган расмлар, хикматли иборалар орқали Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилаётган тадбирларнинг кенг ёртилишига эътибор қаратилди. 

     I, II ва III – ўринни эгаллаган жамоалар муносиб тақдирландилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати