<

Янгилик ҳақида батафсил

Ҳамкорликдаги ўқув машғулоти
Aug. 29, 2024

     ИИВ Малака ошириш институти Ахборот технологиялари цикли ходимлари майор  Ташманов Ерлан Байматович ва катта лейтенант Бойназаров Отабек Мурот ўғлилари томонидан Тошкент шахар ИИББ АТСЖҚКБ Киберхавфсизлик бўлими бош мутахассиси капитан Мухамматқулов Шохрух Эркин ўғли иштирокида Майор” махсус унвон бериш учун махсус малака ошириш ўқув курсининг 9,10,11-гуруҳ тингловчилари билан “Кибержиноятчилик тушунчаси ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар шунингдек,  интернетдан фойдаланиш маданияти” мавзусида бинар шаклида маъруза машғулоти ўтказилди.

    Машғулот давомида бугунги кунда интернет оламида кенг учраётган жиноятлар, жумладан, ғоявий ва техник бузғунчиликлар, жабрдийдаларнинг интернет-маданият меъёрларига риоя қилмаслиги оқибатида юзага келаётганлиги, ахборот асри даврида ёшларнинг ёпирилиб келаётган ахборотлардан фойдалана олишлари, хусусан, носоғлом ахборотлардан ҳимоялана олишлари учун билим ва тажриба зарурлиги, айнан мана шу борада улар катталар, айниқса ота-оналар ва педагогларнинг маънавий-руҳий кўмагига муҳтожлиги, биз ўсиб келаётган ёш авлоднинг медиа саводхонлиги ва интернетдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришимиз лозимлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати