<

Янгилик ҳақида батафсил

Педагогик маҳоратни ошириш курси якунланди
Aug. 28, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Институтда педагогик маҳоратни ошириш курси якунланди.

      ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи, т.ф.н., доцент полковник Олимжон Ахмедов ва Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази ходими, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳарбий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш Маркази доценти, Р.Ишмуҳамедовлар томонидан курсни муваффақиятли тамомлаган ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.

      Тадбирда сўзга чиққанлар  ўқитувчи фаолиятида педагогик маҳорат, янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологияларни қўллаш, педагогик техника ва масъулият муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати