<

Янгилик ҳақида батафсил

“Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш"
Aug. 26, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида "майор" махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курси тингловчилари билан  "Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар” модули бўйича “Оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш" мавзусида  институт Махсус-касбий фанлар кафедрасининг катта ўқитувчилари, подполковниклар З.М.Алиева ва Г.С.Рузиевалар иштирокида бинар шаклда семинар машғулоти ўтказилди.

     Машғулот давомида Президентимиз ташаббуси билан жорий қилинган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла раислари, профилактика (катта) инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар тоифаси билан ишлаш, ижтимоий-маиший муаммоси, оғир ҳаётий аҳволга тушган тоифалар билан янгича ишлаш тизимининг аҳамияти ҳамда оила-турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликлар, бунга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар, унинг ҳуқуқий оқибатлари тингловчилар иштирокида муҳокама қилинди.

      Тингловчилар машғулот давомида ўз амалий тажрибаларидан келиб чиқиб, “оила-турмуш”, “ҳуқуқбузарлик” ва “ҳуқуқий оқибат” каби тушунчаларга меъёрий қонунлар асосида ўзаро фикрлар билдиришди ҳамда мавзуга доир зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

   Мазкур машғулот мавзуси республикамизда оила-турмуш доирасида содир бўлган ҳуқуқбузарликлар (жиноятлар) ҳақидаги видеороликлар намойиши, тарқатма ҳужжатлар ҳамда таҳлилий ҳисоботлар асосида ёритилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати