Ички Ишлар Вазирлиги Малака ошириш институтида Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Фарход Аҳмедов ҳамда Жазони ижро этиш Департаменти 22-сон Жазони ижро этиш колонияси Тарбиявий ишлар бўлими катта инспектори ижтимоий ходим, капитан Муродилла Пайзиевлар билан биргаликда Ички ишлар органлари жазони ижро этиш хизмати сафдорлик ва офицерлик лавозимларига қабул қилинган ходимларни бошланғич касбий тайёрлаш курсининг “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчиларга “Жазони ўташдан озод қилиш турлари ва асослари” мавзуси бўйича интерфаол усуллардан самарали фойдаланган ҳолда бинар семинар машғулоти ўтказилди ва тингловчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар берилди.
Мақсад тингловчиларга берилаётган назарий билимларни амалиёт билан чамбарчас боғлашдир.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати