<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги ўқув курслари якунланди
Jan. 27, 2024

          Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича “катта сержант” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси якунланди.

      Тадбирда сўзга чиққанлар  муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органлари тизимида кенг қавромли ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёнлари янги босқичга олиб чиқилганлигини таъкидладилар.

      Ўқув режа ва дастурлар талабларини тўлиқ бажарган, имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган 10 нафардан ошиқ тингловчиларга сертификатлар топширилди.

                                                               

ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати