Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва “75-Махсус бошқармаси” МЧЖ билан ҳамкорликда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмат ходимларини махсус воситалар ва ўқотар қуролни қўллаш кўникмаларини ошириш юзасидан Навоий вилоятида “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси” бўлиб ўтди.
ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига “Жанговар тайёргарлик”, “Касбий тайёргарлик”, “Ҳуқуқий тайёргарлик”, “Маънавий-маърифий тайёргарлик” ҳамда “Тиббий тайёргарлик” модулларидан машғулотлар олиб борилди.
Ўқув курси якунида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари билан якуний синов имтиҳони ўтказилди ҳамда белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати