<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этмоқда
Aug. 25, 2024

        Мамлакатимизда Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

     Ҳашарда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти шахсий таркиби ва тингловчилари фаол иштирок этмоқдалар. 

       Институт атрофларига гул ниҳоллари, турфа кўчатлар парваришланиб, ҳамма ёқ чиннидек озода, файзли ҳолатга келтирилмоқда. Ҳашарда таълим муассасаси, хизмат хоналари, аудиториялар, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, тингловчилар ётоқхонаси, спорт майдонлари тартибга келтирилмоқда.

        Дарахтлар оқланиб, ариқ-зовурлар, ён-атроф шоҳ-шаббадан, чиқиндилардан тозаланмоқда.

     Ҳашар давомида Институт артофидаги маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда. Ободонлаштириш ишлари янада фаол олиб борилмоқда.

     Дарҳақиқат, ҳашар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб турадиган қадриятлардан биридир.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати