<

Янгилик ҳақида батафсил

Ҳашар, поклик ва ҳамжиҳатлик рамзидир!
Aug. 24, 2024

     Маълумки, Давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 24-25 август кунлари "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ўтаётган умумхалқ хайрия ҳашарида ИИВ Малака ошириш институти шахсий таркиби ва тингловчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар

          Институтнинг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети ходим ва тингловчилари гул ниҳоллари, турфа кўчатлар парваришига алоҳида эътибор қаратиб, ҳамма ёқ саранжом-саришта ҳолга келтирилди. Хизмат хоналари, аудиториялар, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, тингловчилар ётоқхонаси, спорт майдонлари тартибга келтирилди. Ариқ-зовурлар тозаланди. Дарахтлар ва йўлаклар оқланди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати