<

Янгилик ҳақида батафсил

Махсус малака ошириш курси ўтказилмоқда
Aug. 23, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида "майор" махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсида ички ишлар органларидан келган турли соҳавий хизмат ходимлари билан ўқув тайёргарлиги амалга оширилмоқда.

      Ўқув машғулотлари институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб бориляпти. Жумладан, институт Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Г.С.Рўзиева томонидан "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги "Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги "Тўмарис издошлари" жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун- моҳияти" мавзусида ўқув машғулоти амалга оширилди. Машғулот давомида Ички ишлар органлари ходимларига мавзу бўйича амалий ҳамда назарий билим ва кўникмалар берилди.

     Шунингдек, Малака оширишни ўтаётган тингловчиларниг маънавий-маърифий салоҳияти, ҳамда сўнгги йилларда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати