<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий машғулот ўтказилди
Aug. 23, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича  патруль-пост хизмати йўналишида таҳсил олаётган 2-гуруҳ тингловчилари билан “Жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуси юзасидан амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковниклар Н.О.Одилов ва Ж.Х.Аллаёровлар томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказилди.

     Машғулотда тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган шахслар билан мулоқот жараёнида ППХ ходимларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва вазифалари босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати