<

Янгилик ҳақида батафсил

"Ахборот технологиялари соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар ва юридик жавобгарлик"
Aug. 21, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “майор" махсус унвони олиш учун махсус малака ошириш курсининг 3-гуруҳ тингловчилари билан "Ахборот технологиялари соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар ва юридик жавобгарлик" мавзусида Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Б.К.Мусурманов ва Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бош мутахассиси, подполковник Хикмат Джураев билан биргаликда бинар машғулоти ўтказилди.

     Машғулотда тингловчиларга ривожланган давлатлар қатори мамлакатимизда ҳам рақамли технологиялар ҳар бир соҳада кенг татбиқ этиб келинаётгани, бугун интернет тармоғи кириб бормаган бирор бир ҳудуд деярли қолмаганлиги, аҳолини барча қатламини кибертаҳдидлардан барвақт огоҳлантириш ва интернет тармоғидаги содир этиладиган жиноятлар қурбонига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида фуқаролар ўртасида фаол тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилиши лозимлиги тушунтирилди.

     Шунингдек, сўнгги пайтларда фуқароларнинг эътиборсизлиги, ўта ишонувчанлиги, турли алдовларга эргашиши натижасида кибержиноятлар содир этилаётгани, ушбу жиноятларнинг рўй бериш сабабларини ўрганишлар давомида фирибгарлар пластик карта фойдаланувчиларига келган СМС хабарномадаги кодларни тўловни амалга ошириш, ҳар хил қимматбаҳо ютуқларни, пул маблағларини бериш каби баҳоналар орқали эгаллаб, ундаги маблағларни ўзлаштириш, шахсий маълумотларни эгаллаш ва уларни ошкор қилиш билан қўрқитиб турли ҳуқуқбузурликлар содир этилаётгани бўйича батафсил маълумотлар берилди.

     Машғулот давомида тингловчиларнинг бу борада қизиқтирган саволларига соҳа мутахассиси томонидан батафсил жавоб берилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати