<

Янгилик ҳақида батафсил

Давра суҳбати ўтказилди
Aug. 20, 2024

     Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ ХПБ ходимлари билан "Ички ишлар ходимларига ислом динини ўрганишнинг аҳамияти" ва "Терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишда Ички ишлар органлари ходимларининг вазифалари" мавзусида очик давра суҳбати ташкил этилди.

    Давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги Академиясининг профессор- ўқитувчилари ва ИИВ Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Г.С.Рўзиева иштирок этди.

    Тадбирда хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимларга ислом динининг тарихи билан боғлиқ маьлумотлар, ислом динини ўрганишнинг Ички ишлар органлари ходимлари учун аҳамияти, терроризм билан боғлик жиноятлар, ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш йўналишида ходимларга белгиланган вазифалар юзасидан маълумотлар берилиб, ходимларнинг билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати