<

Янгилик ҳақида батафсил

"Геосиёсий манфаатлар тўкнашуви ва мафкуравий кураш"
Aug. 20, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “майор" махсус унвони олиш учун махсус малака ошириш курси тингловчилари билан "Геосиёсий манфаатлар тўкнашуви ва мафкуравий кураш" мавзуси буйича  институт Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Ж.Кенжаев томонидан машғулот ўтказилди.

   Машғулотда  Минтақанинг геосиёсий мавқеи бир неча омилларга боғлиқлиги, мумтоз геосиёсий назарияга кўра ҳар бир минтақанинг геосиёсий мавқеи географик жойлашуви ва табиий–иқлим хусусиятлари, иқтисодий салоҳияти, шу ҳудудда яшовчи халқларнинг қатъий равишда табиий–географик омиллар таъсири остида шаклланган менталитети ҳамда анъаналари, ушбу хусусиятлар таъсирида шаклланган сиёсий тузумнинг табиати билан белгиланиши бўйича батафсил маълумотлар берилди.

      Шунингдек, ҳар бир давлат халқаро муносабатларда ўз манфаатлари устуворлигига эришиш мақсадида барча имкониятларини ишга солишга, куч-қудратидан фойдаланишга ҳаракат қилиши батафсил тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати