Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Институтда педагогик маҳоратни ошириш курси ташкил этилди.
Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази ходими, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳарбий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш Маркази доценти, Р.Ишмуҳамедов курсда ёш ўқитувчилар, педагоглик фаолияти билан шуғуланаётганига хали кўп вақт бўлмаган ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш бўйича сабоқ бермоқда.
Жамиятимиз талаб этаётган ҳар томонлама етук, комил инсонни тарбиялашда билимдон, педагогик ва ахборот технологияларни ўзлаштирган, замонавий талабларга жавоб берувчи ўкитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас, деди доцент Р.Ишмуҳамедов. Бу борада маҳоратли ўкитувчи, таълимда бошқарувчилик санъатидан хабардор бўлиши зарурдир.
Шунингдек, машғулотда ўқитувчи фаолиятининг муҳим аҳамияти, педагогик маҳорат, янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологияларни қўллашнинг роли, замонавий ўқитувчининг педагогик техникаси ва масъулияти тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилмоқда. Ўқитувчининг шахсий ва касбий фазилатлари, руҳий ҳусусиятларини ўрганиш, ўзлаштирилаётган билимларнинг тингловчиларга шаxсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлигини аниқлаш натижасида тингловчи ўқитувчи билан ҳамкoрликда ишлай олиши, изланиши ва ўқитувчи ўқув мақсадларига эриша бoришга йўналтирилиши каби масалаларга ҳам эътибор қаратилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати