<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги битирув
Aug. 17, 2024

       Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  “подполковник” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш, Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун малака ошириш, ҳамда сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув курслари якунланди.

     Ўқув машғулотлари инновацион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилди. Ностандарт, зиддиятли вазиятлар, муаммоли ҳолатларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари тингловчиларда шакллантирилди.

     Бугун ушбу ўқув курсларининг якунига кўра имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати