Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” йўналишида таҳсил олаётган ППХ йўналиши тингловчилари билан “Ички ишлар органлари ходимларининг нутқ маданиятини ривожлантириш ва унинг аҳамияти” мавзусида институт Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Н.О.Одилов ҳамда психолог, психология фанлар номзоди (PHD) Дж.Пўлатов иштирокида ички ишлар органларида хизмат олиб борувчи ходимларнинг нутқ маданияти, ИИОлари ходимларининг фуқаролар билан психологик мулоқотда нутқ маданиятининг аҳамияти, ходимларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш каби тушунчалар тўғрисида бинар машғулоти ўтказилди.
Машғулотда ППХ инспекторларининг хизмат фаолияти давомида фуқаролар билан мулоқот жараёнида нутқ маданиятига амал қилиши, фуқаролар билан зиддиятли вазиятларда ҳам хушмуомалалик билан фикрини аниқ ва равон билдира олиш қобилияти босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати