Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида таҳсил олаётган “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларининг малака ошириш ўқув курси ҳамда Сафдорлар ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув курси тингловчилар билан тиббиёт фанлар доктори, профессор Машарипов Ражаббой Раҳимович томонидан “Фавқулодда вазиятлар тўғрисида умумий тушунча. Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва ҳудудни муҳофаза қилиш давлат тизими” мавзусида машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида фавқулодда вазиятлар – бу муайян худудда ўзидан сўнг одамларнинг қур-бон бўлиши, одамлар соғлиги ёки атроф муҳитга зиён етказиш, кишиларнинг ҳаёт фаолиятига каттагина моддий зарар олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган ҳалокат, фалокат ва офатлар юзага келган ҳалокатлардан эканлиги батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, статистика маълумотларига кўра бутун дунё бўйича содир бўлаётган ҳар хил офат, фалокат ва ҳалокатлар натижасидаги инсон талофатлари ва моддий зарарлар, тобора ортиб бораётганлиги. бу ҳолат, айниқса ХХ – асрнинг иккинчи ярми ва ХХI – асрнинг бошларидан кузатиб келинаётганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати