<

Янгилик ҳақида батафсил

Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқларининг касбий билим ва кўникмалари оширилмоқда
Jan. 26, 2024

            Ўқув машғулотларида вазирлик соҳавий хизматларининг тажрибали ходимлари ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

       Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда замонавий ахборот-технологиялари воситаларидан самарали фойдаланиш, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳудудлар тажрибаси, хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидаги ижобий тажрибаларни тушунтиришга ҳам аҳамият берилмоқда.

            Шунингдек, ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати