Ички Ишлар Вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Кенжа Бейсенов ва ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД биринчи минтақавий ҳудудидаги манзил-колония ходими, капитан Жавохир Пўлатов иштирокида Махсус касбий тайёргарлик курсининг сержантлик лавозимларига қабул қилинган “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналиши буйича таҳсил олаётган тингловчилар билан “Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга тарбиявий таъсир кўрсатиш” мавзуси бўйича бинар маъруза ўтказилди.
Машғулот жараёнида тингловчиларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати