Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат жхавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 27 августдаги "Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизимини ташкил этиш тўғрисида" ги 310-сонли буйруғига асосан, жорий йилнинг 22 январь кунидан бошлаб, Туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқлари билан касбий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув курслари бошланиши муносабати билан Вазирлик масъул ходимлари ва Малака ошириш институти раҳбарияти томонидан йўриқнома ўтказилди.
Шунингдек ўқув-йиғини давомида касбий - ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида соҳага оид меъёрий хужжат талабларини ўрганиш ҳамда ўқув машғулотлари давомида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва келгусида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш керакли таъкидланди.
Шундан сўнг, институт ҳудудида юриш-туриш ва одоб-ахлоқ қоидаларига, кун тартибига риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати