Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамда “подполковник” масус унвонини олиш учун ўқиётган тингловчилар пойтахтимиздаги Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
Хиёбонга ташриф давомида тингловчилар ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, Қатағон қурбонларини ёд этди, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди. Шунингдек, Институт тингловчилари музей экспонатларини диққат билан кузатдилар.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати