Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамда “подполковник” масус унвонини олиш учун ўқиётган тингловчиларининг Зангиота ёдгорлик мажмуи зиёратгоҳига ташрифи уюштирилди.
Нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиёдаги пок ниятли зиёратчиларни ўзига тортиб келаётган Занги ота мажмуаси она-заминимиздаги ноёб тарихий меъморий, маданий-маърифий қадамжолардандир. Бу даргоҳга бевосита ташриф буюриш, у ердаги обида-ю ёдгорликларнинг асл моҳиятини дилдан ҳис қилиш чин маънода ўзликни англашга имкон беради.
Мажмуага ташриф буюриш орқали тингловчиларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилди ва бир олам таассуротлар билан қайтдилар.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати