<

Янгилик ҳақида батафсил

“Заковат” турнири бўлиб ўтди
Jan. 12, 2024

     Пойтахтимиздаги Заковат аренасида 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” турнири бўлиб ўтди.

     Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Мудофаа, Миллий гвардияси, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Божхона қўмиталарининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, фахрийлар ва ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчиларидан ташки топган 60 га яқин жамоа иштирок этдилар. Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Заковат” турнирида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти жамоаси ҳам муносиб иштирок этдилар.

     Тадбир иштирокчиларига ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлари байромона кайфият улашди.

 

                     ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмат