Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида навбатдаги бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси якунланди.
Республика Ички ишлар органларининг турли соҳаларига хизматга қабул қилинган аёл тингловчилар руҳан соғлом фикрлайдиган, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар бўлиб етишишга ҳамда халқимиз ишончини оқлашга, Ватанимиз қудратини оширишга, янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини оширишга, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш йўналишида тасдиқланган дастур асосида ўқитилди.
Якуний синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган 19 нафар тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати