Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, ИИВ Малака ошириш институтида таҳсил олаётган тингловчилар учун ички ишлар органлари ходимларининг шахсий кутубхонасида бўлиши ва мутолаа қилишга тавсия этилган 39 турдаги бадиий ва юридик адабиётлар, шунингдек ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаларининг асарларидан ташкил топган китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда навбатдаги ўқув йиғинлари тингловчилари фаол иштирок этдилар. Ярмарка давомида тингловчилар ўзларининг севимли адибларининг китобларини харид қилдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати