<

Янгилик ҳақида батафсил

ТИНГЛОВЧИЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Dec. 30, 2023

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида таҳсил олаётган аёл ходималар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти тингловчиларга етказилди.
Тадбирда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” ходимларни “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилганлиги бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда тингловчиларга ўқув жараёнидаги асосий вазифалари, бурч ва мажбуриятлари, ўқув базасида мавжуд тартиб-интизом, юриш-туриш, формали кийим-бош кийиш тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига доимий равишда риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Шу билан биргаликда тингловчиларнинг қизиқтирган саволлар бўйича ўзаро фикр-мулоҳазалар билдирилди. 
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати