Ички ишлар вазирлиги фармойишига асосан ўтказилаётган “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олаётган бир гуруҳ аёл ходималар қасамёд қабул қилдилар.
Республика Ички ишлар органларининг турли соҳаларига хизматга қабул қилинган бу тингловчилар руҳан соғлом фикрлайдиган, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар бўлиб етишишга ҳамда халқимиз ишончини оқлашга, Ватанимиз қудратини оширишга, янги Ўзбекистонни дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини оширишга, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.